Спорт | 21:13 / 01.03.2023
23501
2 дақиқада ўқилади

Осиё кубоги U20. Ўзбекистон турнирни Сурия устидан ғалаба билан бошлади

Осиё кубоги U20 очилиши маросими доирасидаги 1-тур баҳсида Ўзбекистон ёшлар жамоаси Сурияга қарши майдонга тушди.

Фото: Tribuna.uz

«Бунёдкор» стадионида ўтган баҳсда Равшан Ҳайдаров шогирдлари ишончли ғалабага эришди. 

37-дақиқада Аббосбек Файзуллаев жарима нуқтасидан йўллаган ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди – 1:0.

68-дақиқада эса «Бунёдкор» стадиони иккинчи марта «ларза»га келди. Бу сафар ҳам Аббосбек Файзуллаевнинг бурчак зарбасидан кейин сурияликлар тўпни ўз дарвозаларига жойлаб қўйишди – 2:0.

А гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса Индонезия Ироққа мағлубиятга учради – 0:2.

Шу тариқа, Ўзбекистон ва Ироқ 1-турдан кейин гуруҳда бир хил натижа билан қўшҳокимлик ўрнатишди. Бу жамоалар 4 март куни «Бунёдкор» стадионида 2-тур доирасида ўзаро тўқнаш келади.

Осиё кубоги. 1-тур. А гуруҳи.
1 март (чоршанба)
Ўзбекистон U20 – Сурия U20 – 2:0

Ҳакамлар: Муҳаммад бин Назаруддин (Малайзия)
Голлар: Аббосбек Файзуллаев 37, Закария автогол, 68.
Ўзбекистон U20: 21. Отабек Боймуродов, 3. Абдуқодир Ҳусанов, 6. Жаҳонгир Ўрозов, 7. Пўлатхўжа Холдорхонов, 8. Беҳрузбек Асқаров, 10. Умарали Раҳмоналиев, 13. Зафармурод Абдураҳматов, 14.Аббосбек Файзуллаев, 15. Диёрбек Ортиқбоев, 17. Нодирбек Абдураззоқов, 20. Маҳмуджон Маҳамаджанов.
Захира: 1.Эдем Неманов, 12. Асрорбек Кенжаев, 2. Иззатулло Пўлатов, 4. Абубакр Ашуров, 5. Жавоҳир Ўтамуродов, 9. Шаҳзоджон Неъматжонов, 11. Шаҳриёр Жабборов, 16. Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 18. Саидафзалхон Аҳроров, 19. Шаҳзод Акрамов, 22. Шерзод Эсанов, 23. Асадбек Жўрабоев.
Сурия U20: 1.Максим Сарраф, 3. Холид Ал-Ҳажжаҳ, 5. Амир Ал-Фаёд, 6. Малик Жанир, 7. Ҳасан Усмон, 8. Маҳмуд Найеф, 9. Закариё Ар-Рамазон, 10. Маҳмуд Ал-Асвад, 12. Маҳмуд Манна, 14. Ал-Мекдад Аҳмад, 15. Муҳаммад Отман.

Индонезия U20 – Ироқ U20 – 0:2
Голлар: Ҳайдар Абдулкарим 28, Муҳаммад Жамил 90+6.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид