Жаҳон | 13:10 / 02.03.2023
6062
2 дақиқада ўқилади

АҚШ иттифоқчиларининг Хитойга қарши санкциялар жорий этишга тайёрлигини текширяпти

Оқ уй Россияга урушда ҳарбий ёрдам берса, Хитойга нисбатан санкциялар жорий этиш имкониятини кўриб чиқяпти. Ҳозирча АҚШнинг ҳаракатлари иттифоқчилари орасида кенг консенсусга олиб келмади.

Фото: AP

Америка Қўшма Штатлари Ғарб иттифоқчиларининг Россияга урушда ҳарбий ёрдам берса, Хитойга нисбатан санкциялар жорий этишга тайёрлигини текширяпти. Уларнинг сўзларига кўра, текшириш ҳозирча эрта босқичда, Пекинга қарши эҳтимолий санкцияларни мувофиқлаштиришда АҚШ асосан «катта еттилик» мамлакатлари қўллаб-қувватловига эришишга ҳаракат қилмоқда

Украинага қарши урушда Хитойнинг роли, эҳтимол, 3 март куни Вашингтонда бўлиб ўтадиган АҚШ президенти Жо Байден ва Германия канцлери Олаф Шольц учрашувида муҳокама мавзуларидан бирига айланади. Санкциялар киритилишини назорат қилувчи АҚШ Молия вазирлиги ҳали Reuters хабарига изоҳ бермади. Сўнгги ҳафталарда Қўшма Штатлар бир неча бор Хитой Россияга қурол етказиб бериш имкониятини кўриб чиқаётганини таъкидлади. Пекин ҳукумати буни рад этяпти. 

Reuters суҳбатдошларига кўра, АҚШнинг биринчи текширув қадамлари шахсий ва дипломатик даражадаги норасмий алоқаларни ўз ичига олади. ХХР ҳукуматига қарши санкцияларни киритиш учун бир йил олдин Украинага бостириб киргандан сўнг Россияга нисбатан жазо чоралари жорий этилишини фаол тарзда қўллаб-қувватлаган бир гуруҳ мамлакатларнинг ёрдами зарур бўлади.

Манбалар бир вақтнинг ўзида АҚШнинг ҳаракатлари ҳали иттифоқчилар орасида Хитойга қарши аниқ санкциялар бўйича кенг консенсусга олиб келмаганини таъкидламоқда. Америка Қўшма Штатлари, америкалик расмийлар сўзларига кўра, келишилган санкциялар қабул қилишни ва Россия Хитойдан қурол олгани фактлари аниқланса, «вазиятга импульс беришни» истайди. 

Мавзуга оид