Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Европа ва АҚШ билан келажакда Россияга ҳарбий жавоб чораларини келишиб олди
Режага кўра, Россия «провокацияси»дан кейинги 24 соат ичида Украина армиясининг жавоби ва дипломатик огоҳлантириш бўлиши керак. Агар ҳарбий ҳаракатлар шундан кейин ҳам давом этса, «кўнгиллилар коалицияси» кучларидан фойдаланган ҳолда аралашувнинг иккинчи босқичи бошланади.
Фото: Украина ФВВ
Украина ва унинг ғарблик ҳамкорлари Москванинг келажакдаги ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни бузиши эҳтимолига ҳарбий жавоб бериш бўйича келишувга эришди, деб ёзди Financial Times (FT) мунозаралар жараёнидан хабардор манбаларга таяниб. Режага кўра, Россия «провокацияси»дан кейинги 24 соат ичида Украина армиясининг жавоби ва дипломатик огоҳлантириш бўлиши керак.
Агар ҳарбий ҳаракатлар шундан кейин ҳам давом этса, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар, шунингдек, Буюк Британия, Норвегия, Исландия ва Туркияни ўз ичига олган «кўнгиллилар коалицияси» кучларидан фойдаланган ҳолда аралашувнинг иккинчи босқичи бошланади, деб хабар берди FT манбалари.
Агар Россия провокациялари кенг кўламли ҳужумга айланса, сулҳнинг дастлабки бузилишидан 72 соат ўтгач, АҚШ армиясини жалб қилган ҳолда Ғарб томонидан қўллаб-қувватланадиган кучларнинг мувофиқлаштирилган ҳарбий ҳаракатлари бошланади, деди расмийлар.
2025 йил декабр ойида 20 банддан иборат тинчлик режасида Россия ва Украина ўртасида тўқнашув чизиғидаги вазиятни кузатиб борган ҳолда ҳужум қилмаслик тўғрисида шартнома тузилиши, Киевга эса Шимолий Атлантика алянси Низомининг 5-моддасига ўхшаш тарзда АҚШ, НАТО ва Европа томонидан хавфсизлик кафолатлари берилиши тўғрисидаги қоидалар мавжудлиги маълум бўлди. Агар Россия қайта бостириб кирса, бу бандга кўра, ҳарбий жавоб ва санкциялар қайта тикланиши керак.
Ушбу сценарий декабр ва январ ойларида муҳокама қилинган ва Россия томонидан келишилган сулҳнинг эҳтимолий бузилишига кўп даражали жавобни назарда тутган. Хусусан, уч томон расмийлари декабр ойида Парижда режа тафсилотларини муҳокама қилган бўлса, 3 январ куни Киевда коалицияда иштирок этишга тайёр бўлган давлатларнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. FT манбаларига кўра, президент Володимир Зеленский декабр ойида Мар-а-Лагода президент Доналд Трамп билан учрашувда АҚШ Украинага кафолат сифатида нима беришга тайёрлиги масаласини ҳам кўтарган.
Ўтган ҳафта АҚШ давлат котиби Марко Рубио келишувлар натижасида Вашингтон ва унинг Европадаги иттифоқчилари Украина хавфсизлиги кафолатлари бўйича умумий келишувга эришганини маълум қилганди. «Амалда бу хавфсизлик кафолатлари Европа қўшинларининг чекланган контингентини жойлаштиришдан иборат - асосан Франция ва Британия қўшинлари ва Америка хавфсизлик кафолатлари», деб тушунтирди Давлат департаменти раҳбари.
Европа бошчилигидаги «тийиб туриш» кучлари АҚШ разведка ва моддий-техника ёрдами билан ўт очишни тўхтатгандан сўнг «ҳавода, денгизда ва қуруқликда хавфсизликни мустаҳкамлаш чораларини» таъминлайди, дейилади Киев иттифоқчилари етакчиларининг январ ойи бошида Парижда бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича баёнотида.
Мавзуга оид
22:26
Трамп Ҳарварддан миллиард доллар «товон пули» талаб қилди
22:20
“АҚШ элитасига ҳам ички, ҳам ташқи ишончсизлик ортяпти” — таҳлилчилар Эпштейн иши ҳақида
21:38
Россиянинг танаффуси бир ҳафтага бормади. –20 даража совуқда энергетика тизимига зарбалар қайтадан бошланди
19:54