Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга Кавказ ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади
Бугун, 3 март куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, кундузги ҳарорат +15...+20 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда +23 даражагача бўлади.
4 март куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
5 март куни нам ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Кундузги ҳаво ҳарорати +21...+24 даража, ёмғир пайтида +18...+20 даража атрофида бўлади.
3–5 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Навоий ва Жиззах вилоятларида 5 март куни шамол 22–25 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Пойтахтда 3–4 март кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 5 март куни бироз ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади, 5 мартда 12–15 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +17...+19 даражани, шанба ва якшанба кунлари +19...+21 даражани ташкил этади.