Германия Ўзбекистонда автошиналарни қайта ишлаш корхонаси очмоқчи
Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майндаги Бош консуллиги дипломатлари Германиянинг Мatteco GmbH компанияси раҳбари Бернд Криег ва Selfus компанияси раҳбари Алек Лури билан учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда «Дунё».
Германия ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, шиналарни йиғиш ва утилизация қилиш тизимини яратишга қизиқиш билдиришди.
Selfus компанияси раҳбари Алек Лури қайта ишланган шиналардан қуёш панеллари, пол қопламалари, томчилатиб суғориш шланглари остига ўрнатиш ва тупроқ эрозиясидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган тизимларнинг бир қисми сифатида «геогридлар» ишлаб чиқариш учун ишлатилиши мумкинлигини билдирди. Шиналарни йиғиш ва утилизация қилиш, қайта ишланган маҳсулотларни қайта ишлаш бўйича тўлиқ циклга эга ушбу турдаги қўшма корхонанинг ташкил этилиши мамлакатимиздаги экологик вазиятни янада яхшилаш имконини беради.
Музокаралар натижасида томонлар ушбу лойиҳани Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича келишувга эришдилар.
Мatteco GmbH ва Selfus компаниялари раҳбарлари Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари билан мамлакатимизда чиқиндиларни қайта ишлашни янада ривожлантириш доирасида фойдаланилган шиналарни қайта ишлаш учун интеграциялашган технологияни жорий этиш масалаларини муҳокама қилиш учун республикага ташриф буюришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Мавзуга оид
21:37 / 31.10.2024
Германияда Эроннинг барча бош консулликлари ёпилади
15:50 / 31.10.2024
Германия канцлери Эронни Исроил зарбаларидан сўнг «вазиятни кескинлаштирмасликка» чақирди
13:10 / 31.10.2024
Берлин Украинадаги урушни қўллаб-қувватлагани учун КХДРга санкциялар билан таҳдид қилди
17:13 / 30.10.2024