Жаҳон | 23:48 / 13.03.2023
10428
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Си Жинпинг Зеленский билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда

Хитой раҳбари Си Жинпинг Украина президенти Володимир Зеленский билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда, деб ёзади The Wall Street Journal хабардор манбаларга таяниб. 

Фото: Reuters

Бу Хитой ва Украина раҳбарларининг уруш бошланганидан бери биринчи музокаралари бўлади. Нашрнинг ёзишича, учрашув кейинги ҳафтада онлайн тарзда ўтказилади

Зеленский билан музокаралар олдидан Си Жинпинг Москвага келиб, Россия президенти Владимир Путин билан учрашмоқчи. Хитой раҳбарининг келаси ҳафта Россияга ташрифи режалари ҳақида Reuters ҳам аввалроқ хабар берган эди. 

Кремль бу маълумотга изоҳ бермади. «Қоидага кўра, хорижий ташрифлар тўғрисидаги эълонлар бир вақтнинг ўзида томонларнинг ўзаро келишуви асосида амалга оширилади, қачон тайёр бўлса, шунда биз хабар берамиз», деди журналистларга Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков. 

Украина томони ҳозирча икки етакчи ўртасида учрашув ўтказиш имкониятига изоҳ бермади.

Мавзуга оид