Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Россияга «даҳшатли қиш» билан таҳдид қилди
Украина президенти Володимир Зеленский агар яқин ойларда ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилмаса, Россияни «даҳшатли қиш» кутаётгани ҳақида огоҳлантирди.
Унинг таъкидлашича, Украина ўтган қишга ўхшаш даврни яна бошдан кечиришни истамайди, аммо Россияни ҳам синовлар кутмоқда.
«Бизда даҳшатли қиш бўлди ва уларга ҳам осон бўлмайди», деди Зеленский G7 саммитида журналистларга.
«Шунинг учун, деб таъкидлади у, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича музокараларни совуқ тушгунга қадар бошлаш керак».
Украинада 2025-2026 йилги қиш мавсумида Россиянинг зарбалари туфайли кўплаб аҳоли пунктларида электр энергияси, сув ва иссиқлик таъминоти бўлмади. Киевда кучли совуқда кўплаб уйлар марказлашган иситиш тизимисиз қолган эди.
Мавзуга оид
21:37 / 16.07.2026
Сергей Корецкий Украинанинг янги бош вазири этиб тайинланди
20:14 / 16.07.2026
Зеленский яна мудофаа вазирини алмаштирмоқда. Бу намойишларга сабаб бўлди
09:06 / 16.07.2026
Федоров Украина мудофаа вазири лавозимини тарк этди
08:58 / 16.07.2026