Шавкат Мирзиёев Туркияга боради
Шавкат Мирзиёев 16 март куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрига ташриф буюради. Ўзбекистон президенти Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг “Офат ҳамда фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами” мавзусида навбатдан ташқари саммитида иштирок этади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда саммитида иштирок этиш учун 15-16 март кунлари амалий ташриф билан Анқара шаҳрида бўлади.
Навбатдан ташқари саммитнинг кун тартибига мувофиқ, фавқулодда вазиятларни бошқариш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш борасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш истиқболлари кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, саммит давомида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Ташриф давомида саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Таъкидлаш керакки, жорий йилда Туркий давлатлар ташкилотига Ўзбекистон Республикаси раислик қилмоқда. Самарқанд саммитида эришилган келишувларга мувофиқ, савдо, «яшил» иқтисодиёт, инвестициялар, инновациялар, транспорт, логистика, фан, таълим ва маданий-гуманитар алмашинув соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган 30 дан ортиқ кўп томонлама тадбир амалга оширилмоқда.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Абу-Дабида Яқин Шарқдаги биринчи «Диснейленд» пайдо бўлади
Жаҳон | 03:00
-
ЕЧЛ. "ПСЖ" жавоб ўйинида ҳам "Арсенал"ни енгиб, финалга чиқди
Спорт | 02:17
-
NASA 2026 йилда Марсга ракета учириши мумкин
Жаҳон | 01:03
-
«Ғалаба асосан биз туфайли қўлга киритилган». Трамп 8 майни расман Ғалаба куни деб эълон қилди
Жаҳон | 00:31
Мавзуга оид

12:20 / 29.04.2025
Ўзбекистон ва Туркия тадбиркор аёлларининг бизнес-форумлари ўтказилади

19:42 / 27.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади

21:49 / 25.04.2025
“Истанбул чўкса, бутун Туркия чўкади” – зилзиладан кейин истанбулликлар кўчаларда тунади

19:32 / 25.04.2025