Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой-Лаос-Таиланд-Малайзия транспорт йўлаги ташкил этилиши мумкин
Фото: Дунё
Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консули Фахриддин Султонов Таиландда амалий сафар билан бўлиб турган Лаос Жамоат ишлари ва транспорт вазирлиги Режалаштириш ва молия департаменти бош директори Ван Дилафан бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистонда Жануби–Шарқий Осиё мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон вакили Хитой ва Лаос ўртасида темирйўл транспортида юк ташувлари ва «Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой-Лаос-Таиланд-Малайзия» транспорт коридорини ташкил этиш имкониятлари ўрганиб чиқилаётганини маълум қилди.
Лаос Жамоат ишлари ва транспорт вазирлиги департаменти бош директори Марказий Осиё давлатлари билан Лаос орқали ўтувчи транспорт коридорини ташкил этиш масаласини ўрганишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида Лаос орқали темирйўл транспортида юк ташувлари борасида талаблар ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари делегациясини ушбу мамлакатга хизмат сафарини ташкил этиш бўйича келишиб олинди.
Мавзуга оид
10:21 / 30.04.2026
Бедарак кетган футбол жамоаси – ғорда қамалиб қолган болалар қандай қутқарилганди?
10:39 / 24.04.2026
Дунёдаги опий ва героин энг кўп тайёрланадиган жой — гиёҳванд моддалар макони бўлган Олтин учбурчак
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
00:03 / 13.04.2026