БМТ: Беларусда инсониятга қарши жиноятлар содир этилган бўлиши мумкин
Жаҳон ташкилоти Беларусда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият янада ёмонлашганини қайд этди. БМТ маҳбусларга нисбатан зўравонлик, қийноқлар ва ғайриинсоний муносабат қўлланилиши натижасида одамлар ҳаётдан кўз юмгани бўйича ҳолатлардан хавотирда.
БМТ Беларус ҳукуматини инсониятга қарши жиноятларда гумон қилмоқда. Гап зўравонлик, шунингдек, маҳбусларга нисбатан қийноқлар ва ғайриинсоний муносабат натижасида одамларнинг ўлими ҳақида кетмоқда, дейилади БМТнинг 17 март, жума куни Женевада чоп этилган Беларусдаги вазият ҳақидаги ҳисоботида. Шу билан бирга, ҳисоботда таъкидланишича, зўравонлик кампанияси биринчи навбатда ҳукмрон тузум танқидчиларига қарши қаратилган.
Ҳужжатда Беларусда 2020 йилнинг майидан 2022 йилнинг декабригача содир этилган, бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият янада ёмонлашган пайтда аниқланган жиноятлар қайд этилган, деди жаҳон ташкилоти вакили Лиз Троссел. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Беларусда 1500 га яқин сиёсий маҳбус бор, жорий йилнинг февралига қадар эса у ерда 800 га яқин нотижорат ташкилот ёпилган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Волкер Турк Беларусда фуқаролик жамияти ва асосий эркинликларнинг деярли йўқ қилиниши жазосиз қолаётганини танқид қилди. «Беларус ҳукумати ўз халқига оммавий зулмни тўхтатиши ва қўпол қонунбузарликлар учун жавобгарларни жавобгарликка тортиш учун холис ва шаффоф тергов ўтказиши шарт», - дея таъкидлади Турк.
Ҳисоботни тайёрлашда БМТ ҳуқуқ фаоллари 207 нафар жабрланувчи ва гувоҳ билан суҳбатлашди, 2500 дан ортиқ фотосуратлар, видеолар, тиббий ва суд ҳужжатларини ўрганиб чиқди. Ҳисоботда намойишчиларга нисбатан зўравонлик, ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш, жинсий зўравонлик ва тегишли ҳимоясиз суд жараёнлари ҳужжатлаштирилган.
Беларус ҳукумати журналистлар, блогерлар, ҳуқуқ ҳимоячилари, касаба уюшмалари фаоллари ва адвокатларни жиноий жавобгарликка тортиш учун адлия тизимидан ғаразли мақсадда фойдаланмоқда, дейилади БМТ ҳисоботида.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:30 / 05.11.2024