Қозоғистонда ўзбекистонлик икки фирибгар қўлга олинди
Астана полицияси давлатлараро қидирувга берилган шахсларни ушлади.
Ўзбекистонда 21 ёшли қизни қариндошига унаштириб, сўнг қудаларидан пул ундирган фирибгар Астанада қўлга олинди. Бу ҳақда Kazinform хабар берди.
Қайд қилинишича, Қозоғистон пойтахти полицияси МДҲ давлатлари билан ҳамкорликда 15-16 март кунлари кенг кўламли «Қидирув» тадбирини ўтказган. Тадбирнинг биринчи кунида Астана шаҳрида 8 нафар жиноятчи аниқланиб, қўлга олинган. Йўқолган 3 нафар фуқаронинг жойлашган манзили аниқланган.
Давлатлараро қидирувга берилган ва ушланган икки хорижликдан бири ўзбекистонлик аёлдир.
«Халқаро қидирувда бўлган 23 ёшли ўзбекистонлик қизнинг шахси аниқланди. У 21 ёшли қизни қариндошига унаштирган, сўнгра уйидан олиб кетган. Кейинроқ у қудаларидан шантаж йўли билан пул талаб қилган», дейилади полиция хабарида.
Бундан ташқари, 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси фирибгарлик қилиб, пойтахтда яшаб келган. Самарқанд шаҳрида бир кишини ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, 1 миллион 400 минг сўм пулини ўзлаштирган.
Ҳозирда ҳар икки гумонланувчи вақтинчалик ҳибсхонада сақланмоқда. Уларни экстрадиция этиш масаласи ҳал қилинмоқда.
Мавзуга оид
17:25 / 11.11.2024
Қозоғистонда хотинкуш Бишимбаев колониядан қочиб кетгани рад этилди
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024