Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, АҚШ Украинага 350 миллион доллар (327 миллион евро) миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этади.
Пакетга HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизимлари, гаубицалар ва М2 Bradley пиёда жанговар машиналари учун ўқ-дорилар, шунингдек, HARM ракеталари, танкка қарши қуроллар, дарё қайиқлари ва бошқа жиҳозлар киради, деди АҚШ Давлат департаменти раҳбари.
Бундан олдин Америка Қўшма Штатлари Россия агрессиясига қарши кураш доирасида Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети ҳақида эълон қилганди. У «яқин кунларда» эълон қилинади, деди Оқ уй ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби.
У ушбу пакетга айнан нималар киритилишига аниқлик киритмаганди, бироқ АҚШнинг Украинани қўллаб-қувватлаши имкониятлар ва миқдорлар бўйича «бутун дунёда тенгсиз» эканини таъкидлаган.
15 март куни видео-конференция орқали Украина мудофааси бўйича алоқа гуруҳининг «Рамштайн» форматидаги 10-йиғилишда 40 дан ортиқ давлат иштирок этганди.
Унинг якунида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Швеция Киевга ўнта Leopard 2 танки ҳамда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари топширишини маълум қилди. У қайси комплекслар ҳақида гапираётганига аниқлик киритмади. Февраль ойида Стокҳолм Hawk ва IRIS-T тизимлари Украинага ўтказилиши ҳақида хабар берган эди.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
21:38 / 19.06.2026