Блинкен - Путинни ҳибсга олиш ордери фонида Си Жинпингнинг Россияга ташрифи ҳақида
АҚШ давлат котиби Хитой раҳбарининг Москвага ташрифини изоҳлади. «Россия қўшинларини олиб чиқиб кетишни ўз ичига олмайдиган ўт очишни тўхтатишга чақириш... аслида Россия истилосини ратификация қилишни қўллаб-қувватлаш», деди Блинкен.
Хитой раҳбари Си Жинпингнинг Москвага ташрифи Хитой Россия президенти Владимир Путин Украинада уруш бошлагани учун жавобгарликка тортилиши кераклигига ишонмаслигидан далолат беради. Бу ҳақда 20 март, душанба куни журналистлар учун ўтказилган брифингда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.
АҚШ дипломатияси раҳбари Си Жинпингнинг «тинчлик» таклифларига шубҳа билан қаради ва бу таклифлар Россияга Украинадаги урушда ёрдам бериш учун «кўп вақт талаб қиладиган тактика» бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. «Дунё Россиянинг Хитой ёки бошқа давлат томонидан қўллаб-қувватланган, РФ ўз шартлари бўйича урушни тўхтатишга қаратилган ҳар қандай тактик ҳаракати билан алданмаслиги керак», деди Блинкен.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон «адолатли ва мустаҳкам тинчликка» эришиш учун ҳар қандай дипломатияни олқишлайди. Шу билан бирга, Америка ташқи сиёсат департаменти раҳбари Хитой Украинанинг «суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини» ҳимоя қилаётганига шубҳа билдирди. «Ушбу энг муҳим тамойилни биринчи ўринга қўймайдиган ҳар қандай режа энг яхши ҳолатда кўп вақт талаб қиладиган тактика ёки шунчаки адолатсиз натижани таъминлаш истагидир. Бу конструктив дипломатия эмас», - деди АҚШ Давлат департаменти раҳбари.
«Россия қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиқиб кетишни ўз ичига олмайдиган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириқлар аслида Россия истилосини ратификация қилишни қўллаб-қувватлашни англатади», деди Блинкен.
«Агар Хитой БМТ Низоми тамойиллари асосида урушни тугатишни қўллаб-қувватлашга содиқ бўлса - ўз режасининг биринчи бандида кўрсатилганидек - Украина президенти Володимир Зеленский билан мулоқот қилиши ва ўз таъсиридан «Москвани чекинишга мажбурлаш» учун фойдаланиши мумкин», дея қўшимча қилди Давлат департаменти раҳбари.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024