Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наврўз байрами муносабати билан Chery Tiggo 7 Pro автомобиллари эгаларининг учрашуви бўлиб ўтди
Фото: Chery Automobile
Меҳмонларни ходулистлар, анъанавий ўзбек либосидаги қизлар кутиб олди. Аввалига автомобил эгалари маҳорат дарсларида қатнашиб, фотозонада суратга тушди ва қозон атрофида сумалак кавлаб, тилак билдирди.


Кейин мезбон тадбирнинг тантанали очилишини эълон қилди ва меҳмонлар миллий ансамблнинг анъанавий рақсини, илиқ ва байрамона муҳитга тўлган мусиқий гуруҳнинг жонли ижросини тинглаб, Chery Tiggo 7 Pro автомобили эгалари учун викторинасини томоша қилиш имкониятига эга бўлди ва албатта, ғолиблар совғалар билан тақдирланди.


Меҳмонлар энг кўп кутган байрамнинг интиқлик билан кутилган воқеаси — сумалак солинган қозоннинг очилиши бўлди. Бундан ташқари, анъанавий мазали палов солинган яна бир қозон очилди. Меҳмонларга ош улашилди, шундан сўнг улар акробатларнинг шоу дастурини томоша қилиш ва мусобақаларда қатнашиш имкониятига эга бўлди, шунингдек, иштирокчиларга бренд совғалари тақдим этилди.


Тадбир сўнгида саҳнага DJ чиқиб келди ва меҳмонларга мароқли вақт ўтказиш имкониятини берди.
Шу тариқа Chery автомобил эгалари ажойиб вақт ўтказди, бир-бирлари билан мулоқот қилди, машиналар ҳақида суҳбат қуришди. Меҳмонлар юзларида табассум ва ҳиссиётлар билан уйларига қайтди.

Chery компанияси жонкуяр, фидойи, меҳнатсевар ҳамда меҳмондўст ўзбек халқини Наврўз айёми билан чин қалбдан табриклайди. Шарқона Янги йил — Наврўзи оламнинг қадами қутлуғ ва баракали келсин! Мана шу қутлуғ кунда сиз азизларни сиҳат-саломатлик, бахт, омад, оилаларингиздан тинчлик-тотувлик, файз ва барака аримасин.
Эслатиб ўтамиз, тадбирни ташкил этишга Chery компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ҳисобланган Roodell компанияси масъул бўлган. Ушбу компания бундай учрашувларни мунтазам равишда ташкил этишни режалаштирмоқда.
Сайт: https://cheryauto.uz/
Instagram : https://www.instagram.com/cheryuzbekistan/
Facebook : https://www.facebook.com/CheryUzbekistan
Telegram: https://t.me/cheryuzbekistan
Реклама
Мавзуга оид
17:00 / 05.03.2026
Chery оилавий автомобиллари Рамазон ойида йиллик 0% ставка билан тақдим этилмоқда
17:00 / 27.02.2026
Chery Tiggo 7 тўртта етакчи краш-тестда 5 юлдуз олган биринчи Хитой автомобили бўлди
17:00 / 13.02.2026
Chery ривожлантиришни давом эттиради: Европадаги йирик лойиҳалардан то Ўзбекистондаги янги ишлаб чиқариш қувватларигача
11:00 / 15.12.2025