Авто | 15:00
2983
2 дақиқада ўқилади

Chery бренди Arrizo 6 Pro учун янги муддатли тўловнинг батафсил ҳисоб-китоб бўйича маълумотини эълон қилди

Замонавий ва технологик седан харид қилишни истаган, аммо сотиб олишни кейинга қолдириш ёки фоизларни ортиқча тўлашни хоҳламайдиган автомобил ишқибозлари учун ажойиб имконият пайдо бўлди. Chery Arrizo 6 Pro моделининг эгаси бўлиш энди анча осон ва манфаатли бўлмоқда. Chery брендининг расмий дистрибютори «Davr Bank» ХАТБ билан биргаликда янги молиявий дастурни ишга туширди.

Фото: Chery

Ушбу таклиф доирасида харидорлар ҳашаматли седанни 60 ойгача (5 йил) фоизсиз муддатли тўлов асосида харид қилишлари мумкин.

Қулайликнинг янги босқичи

Chery Arrizo 6 Pro — бу доимо эътиборни ўзига тортадиган автомобил. Унинг асосий ўзига хос хусусиятлари моделни шаҳарнинг кундалик ҳаёти учун ҳам, узоқ саёҳатлар учун ҳам ажойиб танловга айлантиради:

• Кенг ва эргономик ҳисобланган салони;

• Илғор хавфсизлик тизимлари;

• Замонавий мултимедиа тизими;

• Йўлдаги динамик характери.

Алоҳида муддатли тўлов режаси танлови

Chery бренди энг оммабоп молиялаштириш муддатларига оид ҳисоб-китоб бўйича батафсил маълумот тайёрлади. Бўлажак автомобил эгаларига янги автомобилдан қулай шартларда баҳраманд бўлиш учун мавжуд вариантларни ўрганиб чиқиш, бошланғич тўловнинг энг қулай миқдори ва тўлов қайтарилишининг энг мақбул муддатини танлаш таклиф этилади.

Chery расмий дилерлик марказлари барча хоҳловчиларни тест-драйвдан ўтишга, шунингдек, янги молиялаштириш дастурига оид ҳисоб-китоб бўйича батафсил алоҳида маълумотларни олишга таклиф қилади.

Муҳим маълумот

Ушбу маълумот фақат ахборот бериш мақсадида тақдим этилган бўлиб, оммавий оферта ҳисобланмайди. Кўрсатилган пул қийматлари тахминий ҳисобланади. Молиялаштиришнинг якуний шартлари расмийлаштириш ҳудуди, банкнинг жорий тарифлари, кредит скоринги натижалари, даромадни тасдиқлаш усули ва танланган параметрларни ҳисобга олган ҳолда қатъий алоҳида тарзда шакллантирилади. Автомобил нархи қўшимча чегирмаларни ҳисобга олмаган ҳолда базавий нархдан келиб чиқиб ҳисобланади. Харид қилинаётган автомобилни суғурталаш дастурда иштирок этишнинг мажбурий шарти ҳисобланади, бунда суғурта қиймати танланган муддатдан келиб чиқиб ҳисобланади ва бошланғич тўловга киритилади. Дастур «Davr Bank» ХАТБ билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:

Доимий алоқа телефони: +998 71 276 55 55

Веб-сайт | Instagram | Telegram | Telegram-бот | Facebook | YouTube

 Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид