Венгрия ХЖС ордерига асосан Путинни ҳибсга олмайди
Расмийларга кўра, Халқаро жиноят суди (ХЖС) асосланадиган Рим статути Венгрия ҳуқуқ тизимига киритилмаган.
Агар Россия президенти Владимир Путин Венгрияга ташриф буюрса, расмийлар уни ҳибсга олмайди. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан маъмурияти раҳбари Гергей Гуйяш маълум қилди, деб хабар берди Reuters.
Унинг сўзларига кўра, Халқаро жиноят суди (ХЖС) асосланадиган Рим статути Венгрия ҳуқуқ тизимига киритилмаган.
«Биз Венгрия қонунига мурожаат қилишимиз мумкин ва унга асосланиб Россия президентини ҳибсга олмаймиз, чунки ХЖС низоми Венгрияда тан олинмаган», деди Гуйяш.
Бундан ташқари, у Венгрия ҳукумати Путинга қарши чиқарилган ҳибсга олиш ордери бўйича позициясини шакллантирмаганини айтди.
20 март куни Венгрия Европа Иттифоқининг Путинни ҳибсга олиш ордери бўйича қўшма баёнотини блоклаган эди. Айтишларича, шу сабабли Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел ўз номидан ушбу мавзу бўйича баёнот беришга мажбур бўлди.
Эртаси куни Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мате Пацолай бу маълумотни рад этди.
«Ҳақиқат шуки, Венгрия Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррелга қуйидаги позицияни билдирди: Венгрия ХЖС қарорини эътиборга олади ва бу ҳақда ҳеч қандай изоҳ беришни истамайди», деди у.
Мавзуга оид
23:08 / 31.10.2024
«Бошқа давлатлар ҳам Пхенян каби ўз қўшинларини Россияга юбориши мумкин» — эксперт
11:10 / 31.10.2024
АҚШ Россия мудофаа вазирининг беш ўринбосарига қарши санкциялар киритди
10:30 / 31.10.2024
Боррел: ЕИ РФдаги сиёсий қатағон қурбонларини унутмайди
22:23 / 30.10.2024