Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Беларусда тактик ядровий қуролларини жойлаштиради
Шунингдек, Беларус ҳарбийларига улардан фойдаланиш ўргатилади.
1 июль куни Беларусда тактик ядровий қуролларни сақлаш омбори қурилиши якунланади. Бу ҳақда 25 март куни Россия президенти Владимир Путин «Россия 24» телеканали эфирида маълум қилди. Унинг сўзларидан Lenta иқтибос келтирмоқда.
«Беларус анчадан буён ўз ҳудудида ядро қуролларини жойлаштиришни сўрамоқда. Биз Беларусга тактик ядровий қуролларимизни топширмаймиз, аммо уларни жойлаштирамиз ва ҳарбийларга ўргатамиз. Худди АҚШ Европада шу ишни қилаётгани каби», деди Путин.
Давлат раҳбарининг қайд этишича, Москва ва Минск у ерда стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш чора-тадбирлари тўғрисидаги шартнома (СҲҚҚ, СҲҚ-III) бўйича мажбуриятларни бузмаган ҳолда тактик ядро қуроллари жойлаштирилиши ҳақида келишиб олган.
Мавзуга оид
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
18:54 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Беларус бош вазири билан учрашди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026