Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Беларус бош вазири билан учрашди
Ўзбекистон – Беларус кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида 16 июнь куни Беларус бош вазири Александр Турчин билан учрашди.

Ўзбекистон – Беларус кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари бўлажак олий даражадаги тадбирларга тайёргарлик нуқтаи назаридан кўриб чиқилди.
Жорий йил май ойида Тошкент вилоятида бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишининг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми жорий йил бошидан буён 32 фоизга ортиб, барқарор ўсиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги, машинасозлик ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, шунингдек, маданий-гуманитар ва ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш бўйича мувофиқлаштирилган чоралар кўриш муҳим экани таъкидланди.
Мавзуга оид
17:37 / 15.07.2026
Тадбиркорларга Беларусдаги шериклар билан қўшма ташаббусларни бошлаш вазифаси юклатилди
21:50 / 14.07.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амири ва халқига ҳамдардлик билдирди
20:15 / 13.07.2026
Ўзбекистонликлар Беларусда рўйхатдан ўтмасдан 10 кунгача қолиши мумкин бўлади
18:05 / 13.07.2026