Янгиланаётган Конституция: “Энди болалар меҳнати тақиқланади. Пахта, супурги, кетмон болаларники эмас”
Янги таҳрирдаги конституциянинг 44-моддасида мажбурий меҳнат, болаларнинг баркамол ривожланишига салбий таъсир қиладиган ҳар қандай болалар меҳнати тақиқланиши белгилаб қўйиляпти. Ушбу муҳим ўзгариш айнан мажбурий меҳнат, хусусан, болалар мажбурий меҳнатига тўлиқ барҳам берилиши билан боғлиқ.
44-моддага кўра, суд қарори билан тайинланган жазони ижро этиш тартибидан ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади. Болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, жисмоний, ақлий ва маънавий жиҳатдан тўлақонли ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланади.
Мажбурий меҳнатга конституция даражасида чек қўйилиши аввало ўқув муассасаларидаги таълим сифати яхшиланишига таъсир қилади. Чунки, мавсумий дала ишлари эрта баҳорда пахтани ягона қилишдан кузда уни териб олишгача давом этар, бу даврда ижтимоий соҳа вакиллари, асосан ўқитувчилар даладан бери келмасди. Талабалар ва юқори синф ўқувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб қилиниши оддий ҳолга айланганди. Ҳатто бошланғич синф ўқувчилари ҳам пахта теримига олиб чиқилган. Мавсум пайтида ўтилмаган дарслар эса ўзлаштирилмай қолиб кетаверган.
Мажбурий меҳнатнинг конституция даражасида тақиқланиши иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа ривожланишига, одамларнинг ҳаёт сифати яхшиланишига хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
-
Қатар биз учун ноқулай рақиб, лекин ундан кучлимиз – Темур Кападзе
Спорт | 20:01
-
Санкт-Петербургдан Тошкентга учиши керак бўлган авиарейс кечиктирилади
Жамият | 19:55
-
Москвада ОМОН мигрантларга куч ишлатди. Ўзбекистон ТИВ ва Миграция агентлиги вазиятни ўрганмоқда
Ўзбекистон | 19:46
Мавзуга оид

21:49 / 26.02.2025
Трамп тарафдорлари Конституцияни ўзгартиришни режалаштирмоқда

18:14 / 11.12.2024
Конституциявий суд прокурорларнинг иккита ваколатини бекор қилишга чақирди

15:38 / 10.04.2023
“Санъаткор учун “запрет” деган мудҳиш тушунча бор эди” — Озода Нурсаидова

13:04 / 10.04.2023