Ўзбекистон | 10:00 / 30.03.2023
15913
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Chevrolet учун асл эҳтиёт қисмлар ҳам энди “Uzum Market” маркетплейсида

Фото: Uzum Market

«UzAutoMotors» компанияси “Uzum Market” маркетплейcининг расмий ҳамкорига айланди – энди бутун мамлакатдаги автоҳаваскорлар ишлаб чиқарувчидан асл эҳтиёт қисмларни онлайн равишда, 1 кунда етказиб берадиган қилиб буюртиришлари мумкин.

Платформада асл мойлар, фильтрлар, тормоз колодкалари ва ишлаб чиқарувчидан бошқа автотоварлар тақдим қилинган. Chevrolet автомобиллари соҳиблари режали теххизмат учун барча керакли ашёларни қулай ва тез харид қила олишлари учун UzAuto Motors компанияси Uzum Market’даги товарлар номлари сонини мунтазам ошириб боришни режалаштирган.

Барча керакли нарсаларни танлаб, буюртмани эртасигаёқ олиш имкониятидан мамлакатимиздаги Uzum Market буюртмаларни бериш пунктларида ҳамда курьерлик етказиб беришлар ёрдамида 29та шаҳар аҳолиси фойдаланиши мумкин. Кейинги йил охирига бориб маркетплейс ўз фаолияти географиясини бутун мамлакат бўйлаб 63та аҳоли пунктигача кенгайтиради – бу янада кўпроқ автоҳаваскорлар автомобилга хизмат кўрсатиш учун барча зарур ашёларни буюртиришлари ва тезда олишлари мумкинлигини англатади.

— UzAuto Motors учун маркетплейс билан ҳамкорлик қилиш – бу автоҳаваскорлар учун автомобилдан фойдаланишда қулайлик яратишнинг қўшимча имкониятидир, — дейди UzAuto Motors АЖ ташқи ва ички бозорларда эҳтиёт қисмларни сотиш бўйича директори Константин Байшев. – Аминмизки, автомобилга хизмат кўрсатиш учун сифати кафолатланган автотоварлар нафақат машинадан фойдаланиш муддатини узайтиради, балки хизмат кўрсатишга кетадиган вақт ва маблағларни ҳам сезиларли тежаш имконини беради.

— UzAuto Motors автотоварларини Uzum Market’да сотиб олишнинг энг асосий афзаллиги – бу уларнинг асллиги ва сифатининг кафолати, шунингдек эҳтиёт қисмлар бозори ёки дўконига боришга кетадиган вақтнинг тежалишидир, — дея қайд этади Uzum Market бош директорининг ўринбосари Акмал Раҳимов.

– Шу билан бирга, авто учун товарлардан ташқари, бизда барча заруратларни – уй учун товарлардан бошлаб либослар, электроника ва маиший кимёгача харид қилиш мумкин. Йил охирига қадар, ҳам UzAuto Motors каби йирик брендларни, ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларни жалб қилиб, ассортиментни 800 минг ноёб товар номигача кенгайтиришни режалаштирганмиз. 

Бугунги кунда Uzum Market’да бутун мамлакат бўйлаб 2000дан ортиқ тадбиркор ва 250 мингдан ортиқ ноёб маҳсулотлар намойиш этилмоқда.

Реклама

Мавзуга оид