23:55 / 30.03.2023
13797

Путин 147 минг фуқарони баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақирди 

18 ёшдан 27 ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбур россияликлар армияга ёлланади. 

Фото: AP Photo/Alexandr Kulikov

Россия президенти баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақирув тўғрисидаги фармонни имзолади. 

Тегишли ҳужжат Россия Федерациясининг ҳуқуқий порталида эълон қилинди. Фармонда қайд этилишича, бутун Россия бўйлаб баҳорги чақирув доирасида ҳарбий комиссарлар камида 147 минг россияликни армияга ёллаши керак. 

«2023 йил 1 апрелдан 15 июлгача Россия Федерациясининг 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган, захирада бўлмаган ва муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган 147 минг фуқаросини ҳарбий хизматга чақириш амалга оширилсин», дейилади ҳужжат матнида. 

Эслатиб ўтамиз, Путин 2022 йил баҳорида 134,5 минг фуқарони ҳарбий хизматга чақирган эди. 2022 йил кузида эса 120 минг фуқаро ҳарбий хизматга чақирилди. 

Top