Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Асосий номзод 75 фоиз овоз тўплаши керак» - Кремлнинг 2024 йилги президентлик сайлови мақсадлари айтилди
Кремль 2024 йилги президентлик сайлови учун керакли мақсадлар ҳақида қарор қабул қилди.
Россия президенти Администрацияси (ПА) губернатор ўринбосарлари учун ўтказилган семинарда 2018 йилги сайлов натижаларини яхшилаш жумладан, 70 фоизлик давоматни ва «асосий номзодлар»нинг 75 фоиз овоз тўплашини таъминлаш бўйича топшириқ берган. Бу ҳақда «Коммерсант» ёзди.
Президент маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко томонидан бошқариладиган Кремлнинг ички сиёсий блоки ходимлари 2024 йилги президентлик сайлови учун керакли мақсадлар тўғрисида қарор қабул қилган.
Минтақа амалдорларига 2024 йилда умумроссия сайловларида қатнашиш кўрсаткичини 70 фоизга етказиш, «асосий номзод» эса 75 фоиздан кўпроқ овоз тўплаши лозимлиги уқтирилган. 2018 йилги сайловларда давомат 67,5 фоизни, Владимир Путиннинг натижаси эса 76,7 фоизни ташкил қилган эди.
Қайд қилинишича, президентлик кампаниясида асосий эътибор ёшлар муаммоларига қаратилади, чунки ёшлар ва аёллар 2024 йилда ҳокимият учун асосий хавф бўлган ижтимоий гуруҳлар ҳисобланади, деб таъкидлаган «Коммерсант» суҳбатдошлари.
Президентлик кампанияси «олдин қандай эди – ҳозир қандай – келажакда қандай бўлади» тамойилига асосланади, асосий урғу Россиянинг Путин даврида эришган ютуқларига қаратилади.
Путин ҳали 2024 йилда президентликка номзодини қўйиш режасини эълон қилгани йўқ. Бироқ Хитой раҳбари Си Жинпинг 20 март куни Москвага ташрифи чоғида россияликлар навбатдаги президентлик сайловида Путинни қўллаб-қувватлашига ишонч билдирган эди.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026