Ўзбекистон | 12:55 / 03.04.2023
10272
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент туманининг маърифат ва маънавият масканлари

Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил Олий Мажлис палаталарига йўллаган мурожаатида бир нечта йўналиш, хусусан, таълим, тиббиёт, умуман ижтимоий соҳага кўпроқ эътибор берилиши ҳақида гапирди. Ўз навбатида 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб номланди.

Айтиш мумкинки, юртимизда ижтимоий объектларни ривожлантириш, замон талабларига мослаштириш учун кенг қамровли ҳаракатлар бошланди. Давлат дастури, инвестиция дастури асосида кўплаб мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, маданият муассасалари, маҳалла бинолари қуриляпти, таъмирланяпти. Бу борада хусусий секторларнинг алоҳида ўрни бор. Яъни ҳудудларда бу каби хайрли ишларга саховатли тадбиркорларнинг ҳам ҳиссаси қўшилмоқда. Ҳомийлик маблағлари асосида ҳар йили ҳудудларда ижтимоий муассасалар замонавий қиёфа касб этяпти.  

Фото: Тошкент тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Тошкент тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Тошкент туманида очилиш арафасида турган 9-мактабгача таълим ташкилоти ҳам айнан туманда мактабгача таълимни ривожлантириш мақсадида филонтропик усулда қурилган иншоотлардан. Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда ҳомий ўртасида имзоланган битимга кўра 360 ўринга мўлжалланган боғчанинг қурилиш ишлари бошланганидан сўнг ҳудуддаги аҳолининг талаб ва истаклари ҳамда мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олиб, лойиҳа қуввати 560 ўринга кенгайтирилди. Илгари 140 ўринга мўлжалланган, ҳозирда эса 560 ўринли боғча сифатида фаолият юритишни бошлайдиган бу таълим маскани чет тилларини ўрганишга ихтисослаштирилган. Ҳасанбой, Ҳасанбой гузари, Баҳор ҳамда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ҳудудларидан қатнайдиган мактабгача таълим ёшидаги болалар қамраб олинади.

Фото: Тошкент тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Тошкент тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Тошкент тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Яна бир фойдаланишга топшириш арафасида турган Оқтом маҳалласида жойлашган 150 ўринли мактабгача таълим ташкилоти ҳам бугун кўзни қувонтиради. Ушбу объект ҳам ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қурилган. Маҳалла Қозоғистон Республикаси билан чегарадош ҳудуд ҳисобланиб, замонавий мактабгача таълим ташкилоти аҳолининг кўп йиллик талабларидан бири. Бу масканнинг фойдаланишга топширилиши ҳудуд аҳолисини жуда қувонтириши шубҳасиз. 

Фото: Тошкент тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Тошкент тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Умуман олганда, охирги 2-3 йиллар оралиғида Тошкент туманида бир нечта маданият ва маърифат масканлари фаолият бошлади.

Хусусан, туман марказидаги маданият маркази бутунлай янги қиёфа касб этди. Ҳудудда аҳолининг мароқли дам олиши учун сайилгоҳ ташкил қилинди. Туманнинг байрам тадбирлари, сайил-томошаларида аҳоли айнан шу мавзеда маданий ҳордиқ чиқаришга одатланди ва бу ишларга ҳам ҳомийлик маблағлари жалб қилинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тумандаги Оқтом маҳалласида жойлашган 200 ўринли Маданият маркази ҳам айнан маданият маскани сифатида фаолият юритиб келмоқда. Замонавий иншоот Ахборот-кутубхона маркази ҳамда компьютерлар билан жиҳозланган IT хонасига эга. Ушбу маскандан бугунги кунда ёшлар ва ҳудуддаги зиёли қатламнинг қадами узилмаяпти.

Фото: Тошкент тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Тошкент тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Тошкент тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Яна бир филонтропик усулда қуриб битказилган иншоот бу Қашқарлиқ маҳалласидаги 200 ўринли маданият маркази биноси. Бугунги кунда бу ерда болалар учун кўпгина тўгараклар фаолият олиб бормоқда. 

Қорасарой маҳалласидаги Маданият маркази ва маҳалла идораси биноси ҳам ҳомийлик маблағларини жалб қилган ҳолда қуриб битказилган иншоотлардан.

Мухтасар айтганда, Тошкент туманида “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат дастурида белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун зарур маърифат ва маънавият масканлари барпо қилинган. Бу каби мисолларни яна кўплаб келтиришимиз мумкин. Тошкент туманида айтиш мумкинки, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва ўз навбатида улар томонидан ҳам халқимиз эҳтиёжи учун зарур бўлган лойиҳаларга бош қўшиш ҳолати одатга айланган. Бу самарали ҳамкорлик одамларимизнинг розилиги, эҳтиёжларини қондиришга ҳам хизмат қиляпти, деб бемалол айта оламиз.

Тошкент тумани ҳокимлиги ахборот хизмати