Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 3 ойда энг кўп Россия капитали иштирокида янги корхоналар ташкил этилди
3 ойда энг кўп қайси давлатларнинг капитали иштирокида янги корхоналар ташкил этилгани тўғрисида маълумот берилди.
2023 йилнинг январь-март ойларида республикада хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича Россия етакчилик қилмоқда – 243 та.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони мос равишда 118 та ҳамда 67 та бўлган Хитой ва Туркия жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Қозоғистон – 57 та;
- Корея – 28 та;
- Тожикистон – 18 та;
- Қирғизистон – 16 та;
- Туркманистон – 14 та;
- АҚШ – 11 та;
- Германия – 10 та;
- бошқалар – 177 та.
Мавзуга оид
12:36 / 19.02.2026
Янги корхоналар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчи бўлди
13:54 / 13.02.2026
Хитой, Россия ва Туркия — Ўзбекистонда энг кўп корхона очган давлатлар
14:38 / 11.02.2026
Фаол корхоналар сони бир йилда 9 фоизга ошди
15:04 / 26.01.2026