Жаҳон | 08:33 / 15.04.2023
5017
2 дақиқада ўқилади

Артист Семён Слепаков «чет эл агентлари» рўйхатига киритилди

Россия Адлия вазирлиги «чет эл агентлари» реестрини кенгайтирди - унинг таркибига Семён Слепаков, журналистлар Павел Канигин ва Игор Яковенко, Mr. Freeman мультсериали яратувчиси Павел Мунтян, Карнеги жамғармаси, Баданиннинг «Агентлик» нашриёти киритилди.

Фото: ТАСС

Россия Адлия вазирлиги «чет эл агентлари» реестрини кенгайтирди. У 14 апрель, жума куни агентлик сайтида эълон қилинган янгиланган рўйхатда келтирилган.

Рўйхатга артист Семён Слепаков, журналистлар Павел Канигин ва Игор Яковенко, Mr. Freeman мультсериали яратувчиси Павел Мунтян, 1910 йилда асос солинган Карнеги халқаро тинчлик жамғармаси, Роман Баданиннинг «Агентлик» нашриёти, «Полигон» интернет нашри киритилди.

Слепаков Россиянинг Украинадаги урушига қарши эди. Россия Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, у «ҳарбий хизматга ва умуман давлат хизматига нисбатан салбий муносабатни шакллантирган» ва руслар ҳақида салбий гапирган.

«Сборная Пятигорска» КВН жамоасининг собиқ сардори Исроилда яшаган. Март ойининг охирида Москва полицияси Слепаковни «РФ Қуролли кучларини обрўсизлантириш» бўйича текширишни бошлади. Артист, хусусан, «АТ-мутахассис»га айланган ва «ҳозир Европада – сатраплар асирлигида» бўлган «сотқин биродар» ҳақида сўзловчи «Колыбельная»ни ёзган.

Мунтян Россия расмийлари томонидан «Украинани қўллаб-қувватлаш учун маблағ йиғишда иштирок этганликда» айбланган.

Карнеги халқаро тинчлик жамғармаси, Россия Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, «давлат органлари томонидан қабул қилинган қарорлар тўғрисида ишончсиз маълумот тарқатган», РФ Қуролли кучлари «фаолиятини обрўсизланган».

Мавзуга оид