Ўзбекистон | 12:56 / 15.04.2023
5337
1 дақиқада ўқилади

“Ўсмирлар ҳаётидаги нохуш ҳолатлар кенг ёритилиши уларнинг руҳиятига ёмон таъсир қилади” — психолог

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўтиш давридаги мактаб ўқувчилари билан боғлиқ ҳолатларни ёритишда ОАВ ва блогерларни эҳтиёткорликка чақириб, психолог тавсияларини эълон қилди.

Психологик-педагогик республика ташхис маркази психологи Феруза Иноғомовага кўра, вояга етмаган ўқувчилар ҳаётига дахлдор нохуш ҳолатларнинг кенг ёритилиши уларнинг руҳиятига акс таъсир кўрсатади ва бу илмий жиҳатдан  асосланган.

Психолог вояга етмаганлар ўртасида юз бераётган қалтис вазиятлар, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш каби салбий ҳолатларни ёритишда эътиборлироқ бўлиш кераклигини қайд этган.

Шунингдек, мутахассис ўтиш давридаги йигит-қизларни ҳар томонлама эшитиш кераклигини, ота-оналар ҳам уларга энг яқин дўст бўлишга ҳаракат қилиши лозимлигини таъкидлаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид