Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда “газзаправка”да навбат талашганлар 6 ойдан 1,1 йилгача қамалди
Муштумзўрлар ўзларини тинчлантирмоқчи бўлган фуқарони уриб бурнини синдиришган, пичоқ билан ҳамла қилиб унинг ҳаётига қасд қилишган.
2022 йилнинг 30 декабрида Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида навбат талашиш ортидан келиб чиққан жанжал иштирокчиларига суд ҳукми ўқилди.
Маълум бўлишича, судланувчилар томонларни тинчлантирмоқчи бўлган бошқа бир йигитнинг ҳам танобини тортиб қўйишмоқчи бўлишган. Шу мақсадда улардан бири жабрланувчига мушт туширган бўлса, яна бир судланувчи фуқаронинг бўйнига пичоқ тираган.
“Заправкага борсам болалар уришишаётган экан. Уларнинг олдига бориб жанжал қилманглар деганимни биламан, бир киши келиб ташланиб кетди. Олдин у билан таниш бўлмаганман. Унинг шериклари мени у ёқдан бу ёққа судрашди, биттаси орқамдан келиб бўйнимга пичоқ тиради. Шу жараённинг ўзида учинчи шахс келиб менга пичоғи билан ташланди. Пичоқ курткамнинг чўнтак қисмига кириб, йиртиб чиқиб кетди. Ўша жараёнда улар бирлашиб мени уриб кетишди, муштлашувда бурним синди”, дея судда кўрсатма берган жабрланувчи.
Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани судида ҳолат бўйича жиноят иши кўриб чиқилди. Судланувчилардан бири ўша куни спиртли ичимлик таъсирида бўлгани ва бўлиб ўтган ишларни эслай олмаслиги айтган. Тергов давомида айнан шу судланувчи инсон ўлими билан боғлиқ автоҳалокатни содир этгани ва суд томонидан унга нисбатан уй қамоғи жазоси тайинлангани аниқланади.
“Болалар билан уйда ўтириб, озгина байрам қилгандик. Кейин тарқаламиз деб кўчага чиқдик. Заправка томонга юрдик. Борсак бақир-чақир бўлаётган экан. Одам жудаям кўп эди. У ёғини эслай олмайман”, дейди судланувчи.
Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани суди томонидан ишга доир материаллар тўлиқ ўрганилиб, гувоҳлар кўрсатмалари тингланган.
Суд томонидан муқаддам судланган, бироқ берилган жазо талабларига амал қилмаган, боз устига спиртли ичимлик таъсирида яна жиноятга қўл урган судланувчи Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” ва “в” бандлари (Бир гуруҳ шахслар томонидан совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаган ҳолда безорилик содир этиш)да назарда тутилган жиноятни содир этган деб топилди.
Унга 59-модданинг 8-қисми ва 61-моддаларга асосан 1 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 1 йил-у 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва суд залининг ўзидаёқ қамоққа олинди.
Жанжалда иштирок этган яна 2 нафар судланувчига эса 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқхонадан қочиб кетди
Жаҳон | 23:47 / 13.07.2025
-
Нигерия собиқ президенти Муҳаммад Бухорий вафот этди
Жаҳон | 23:01 / 13.07.2025
-
Британияда самолёт ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учради
Жаҳон | 22:37 / 13.07.2025
-
Испанияда мигрантлар ҳужуми сабаб тартибсизликлар бошланди
Жаҳон | 22:05 / 13.07.2025
Мавзуга оид

10:10 / 22.02.2025
“Ўтган йили 1 км навбат бўлса ҳам газ қуярдик” - водийда метан муаммоси

14:50 / 20.02.2025
2025 йилда шифокор қабулига навбат тўлиқ электрон шаклга ўтказилади – бу қанчалик реал?

13:34 / 11.02.2025
2025 йилда шифокор қабулига навбат тўлиқ электрон шаклга ўтказилади

14:40 / 08.02.2025