Блинкен: Суданда 72 соатлик оташкесим эълон қилинди
АҚШ давлат котибининг сўзларига кўра, сулҳ эълон қилинишидан олдин қизғин музокаралар олиб борилган. Ғарб давлатлари ўз фуқароларини Судандан эвакуация қилишда давом этмоқда.
Судан мунтазам армияси ва Тезкор ҳаракат кучлари 24 апрел ярим тундан бошлаб 72 соатлик оташкесимга келишиб олди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди. Унинг баёноти сулҳ бошланишидан бир неча соат олдин берилган.
Қўшма Штатлар томонларни келишувга тўлиқ риоя қилишга чақиради, деди Блинкен ҳамда Вашингтон минтақавий ва халқаро ҳамкорлар, шунингдек, Судан фуқаролик институтлари вакиллари билан саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, сулҳ эълон қилинишидан аввал сўнгги 48 соат давомида қизғин музокаралар олиб борилган. АҚШ давлат котибининг умумий мақсади мамлакатда ҳокимиятга фуқаролик ҳукуматининг қайтиши деб аталган.
15 апрелдан бери Суданда Абдул Фаттоҳ ал-Бурхон бошчилигидаги мунтазам армия ва Муҳаммад Ҳамдан Дагало бошчилигидаги Тезкор ҳаракат кучлари ўртасидаги зиддият кескин авж олди. Жанглар оқибатида аллақачон юзлаб одамлар ҳалок бўлди ва минглаб одамлар яраланди. Можаронинг сабаби ҳокимият учун курашдир. 2021 йил октябрдаги ҳарбий тўнтаришдан бери Суданни ал-Бурхон раислигидаги Ўтиш даври суверен кенгаш бошқариб келмоқда. Тезкор ҳаракат кучлари қўмондони Дагало унинг ўринбосари эди.
Мавзуга оид
14:30 / 04.11.2024
Суданда вабо эпидемияси 852 кишининг ҳаётига зомин бўлди
20:57 / 31.10.2024
Суданда 130 аёл жинсий зўравонликдан қутулиш учун ўз жонига қасд қилди
21:45 / 22.10.2024
Байрутдаги шифохонага зарба берилди, Блинкен яна Яқин Шарқда
22:43 / 21.10.2024