Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Катта миқдорда фирибгарлик содир этгани учун қидирувга берилган шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан фирибгарлик содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган шахсни экстрадиция қилиш бўйича процедура амалга оширилди.
Интерполнинг Варшава ва Тошкент Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги фаол саъй-ҳаракатлари натижасида 2022 йилнинг март ойида Полшада Интерполнинг Қизил хабарномасига алоқадор шахс сифатида ҳибсга олинган, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан фирибгарлик учун қидирувга берилган шахс экстрадиция қилинди.
Қидирувдаги шахс жабрланувчи Жанубий Кореяга ишлаш учун чет элга чиқиш ниятида эканини била туриб, ҳужжатларни расмийлаштириш ва мамлакатга киришга рухсат олиш бўйича ўз хизматларини таклиф қилган ва бу ишлар сарф-харажат талаб қилишини билдирган. Шу тарзда, қисқа вақт ичида у бир неча кишиларни пулга туширган.
Ушбу шахс пулларни ўзлаштирган ҳамда ваъдаларини бажармаган ҳолда чет давлатга қочишга муваффақ бўлган, бироқ Ўзбекистон ва Полша давлатлари ММБ ходимларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида у аниқланди ва қўлга олинди.
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг экстрадиция тўғрисидаги сўрови қаноатлантирилгандан сўнг, Интерпол ходимлари ҳамроҳлигида шу кунларда у Ўзбекистонга олиб келинди.
Мавзуга оид
20:20 / 21.06.2026
Интерпол ўта йирик миқдордаги фирибгарлик учун қидирувда бўлган шахсларни Ўзбекистонга экстрадиция қилди
20:37 / 16.03.2026
Жиззахда «оперативник» фириб устида қўлга олинди
21:12 / 15.03.2026
Жиззахда тендерда ғолиб чиқишга ёрдам бериш эвазига пул талаб қилганлар ушланди
09:12 / 09.03.2026