Россия нефти учун жорий этилган нарх чегараси кенг миқёсда бузилмоқда - ОАВ
Россия нефтининг катта ҳажми санкцияларни четлаб ўтиб, Приморск ўлкасидаги Козмино порти орқали сотиляпти. Биринчи чорак давомида ушбу портда Россия нефтининг 95 фоизи бир баррель учун 60 доллардан юқори нархларда сотилган.
Ғарбнинг Украинага қарши уруш туфайли Россияга қарши жорий этган нефт бўйича нарх чегараси кенг миқёсда бузилаётганга ўхшайди, деб ёзади 27 апрель, пайшанба куни Der Spiegel нашри Киев иқтисодиёт мактаби буюртмасига кўра халқаро экспертлар гуруҳи томонидан ўтказилган тадқиқотга таяниб.
Суриштирув материалларига кўра, Россиянинг Приморск ўлкасидаги Козмино портида жорий йилнинг дастлабки уч ойида экспортга жўнатилган нефтнинг 95 фоизи бир баррель учун 60 доллардан юқори нархларда сотилган. Ўртача сотиш нархи бир баррель учун 73 долларни ташкил этган.
Козминодан асосан Осиё мамлакатларига нефть етказиб берилади. Суриштирувчиларнинг аниқлашича, Ғарбга яқинроқ жойлашган Россия портларида нархларнинг максимал чегарасига риоя қилинган.
Россия нефтига қарши санкциялар механизми G7 давлатлари, Европа Иттифоқи ва Австралия ташаббуси билан ишлаб чиқилган. Санкцияларни амалга ошириш учун дастак сифатида, санкциялар ташаббускори бўлган мамлакатлар компаниялари устунлик қиладиган юк ташиш транспортидан фойдаланишга қарор қилинди. Уларга Россия нефтини ташиш ва Россия нефть маҳсулотларини белгиланган чегарадан юқори нархларда ташийдиган танкерларни суғурталаш тақиқланади.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
14:14 / 12.11.2024