Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда ҳожатхонадан уч киши жасади топилди
Улар эҳтиёт чораларини кўрмасдан ҳожатхона ўрасига тушган.
Сирдарё вилояти, Сардоба туманидаги хонадонлардан бири ҳожатхонасидан 3 киши мурдаси топилди. Улар бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти прокуратураси хабар берди.
Қайд қилинишича, 27 апрель куни Сардоба тумани, Файзлиобод маҳалласида яшовчи фуқаролар М.А., А.А. ҳамда А.К. яшаш хонадонининг ҳожатхона ўрасига эҳтиёткорлик чораларини кўрмасдан тушган.
Сирдарё вилояти прокуратураси ва туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилган.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
00:19 / 05.07.2026
Сирдарёдаги ҳар иккинчи балиқ танасида микропластик борлиги аниқланди
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
10:25 / 27.06.2026
Юнусободда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди
19:28 / 20.06.2026