Шанҳайдаги қабристонларда 15 йилдан кейин марҳумларни кўмишга жой қолмаслиги мумкин
Хитойнинг Шанҳай провинциясида ўлик учун жой банд қилиб қўйиш ўртача 14 минг долларга тўғри келади.

Фото: Reuters
Хитойнинг Шанҳай провинциясида майитларни кўмиш учун қабристонларда жой қолмабди. Провинция маъмуриятининг ҳисоб- китобига кўра, аҳоли суръати ўсишда давом этаверса, 15 йилдан кейин ҳудуддаги қабристонларда жой қолмаслиги мумкин. Қабристондан 1та майит учун жой банд қилиб қўйиш ўртача 4 минг долларга тушади.
Шунинг учун расмийлар марҳумларнинг яқинларидан майитни дафн қилишнинг жой талаб қилмайдиган усулларини синаб кўришни сўрашяпти. Бунинг учун уларга турли субсидиялар ҳам ажратилади.
Масалан, охирги вақтда буддист бўлмаган аҳоли ҳам ўликни куйдириб кулини денгизга оқизиб юборишга мажбур. Ёки ўликнинг кулини сувда эриб кетадиган экологик тоза идишлар ясаб, шунга солиб денгизга оқизиб юборишяпти. Ҳатто Сузҳоу шаҳрида маҳаллий ҳокимият марҳумларнинг қариндошлари учун махсус қайиқ рейслари ташкил қилиб, биргаликда кулларни денгизга оқизиш ташаббуси билан чиққан. Маросимда қатнашган аҳолига 290 доллар субсидия ҳам берилади. Натижада 2015 йилда майитларни ёқишлар 47 фоиз бўлса, 2021 йил бу 59 фоизга кўтарилган.
Маълумот учун, қабристон етишмовчилиги муаммосига дуч келган провинция фақат Шанҳай эмас. Бундан олдинроқ Ҳонг Конг, Беижингда ҳам қабристонларда жой етишмовчилиги бошланган.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ноёб тарихий бойликларни хорижга олиб чиқмоқчи бўлган шахс тўхтатилди
Ўзбекистон | 09:41
-
Трамп ЕИ билан савдо келишувига эришишига «100 фоиз» ишонч билдирди
Жаҳон | 09:20
-
«Суми учун қасос»: Украинанинг Шуя ва Курскка зарбалари ҳақида
Жаҳон | 09:06
-
40 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи моддани олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди
Ўзбекистон | 09:04
Мавзуга оид

13:10 / 28.11.2024
Ўзбекистон ҳудудлари ва Шанҳай ўртасида инвестициявий шериклик кенгаяди

14:32 / 22.10.2024
Хитойда полициячи фарзандини йўқотган аёл учун ўн йилдан бери ўғил ролини ўйнаб келмоқда

10:41 / 20.07.2024
Россия қабристонларни кенгайтириш учун давлат харажатларини уч баравар оширди

21:13 / 13.05.2024