Мирзиёев кўп қиррали ҳамкорликни илгари суришда МДҲ аҳамиятини қайд этди
Ўзбекистон президенти МДҲ бош котибини қабул қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни Конституция бўйича референдумни кузатувчилар миссияси бошчилигида мамлакатимизда бўлиб турган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бош котиби Сергей Лебедевни қабул қилди.
Давлат раҳбари Ҳамдўстлик бош котиби ва миссия аъзоларига мамлакатимизнинг барча ҳудудларида фаол ишлагани ҳамда референдумнинг бориши ва натижаларига юксак баҳо бергани учун миннатдорлик билдирди.
Ўз навбатида, Лебедев Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқини референдум жараёнлари юксак халқаро талаблари ва стандартларига мувофиқ муваффақиятли ташкил этилгани билан қутлади.
Учрашувда референдум якунлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва мамлакатимизда демократик янгиланишларни давом эттиришда муҳим босқич бўлишига ишонч билдирилди. Ўзаро манфаатли, энг аввало, савдо-иқтисодий, саноат ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда МДҲ муҳим ўрни қайд этилди. Ҳамдўстлик маконида инвестициялар жадал суръат билан ўсаётгани таъкидланди, жорий йилнинг март ойида Самарқанд шаҳрида ўтган Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисининг самарали натижалари юқори баҳоланди.
Фаол гуманитар алмашинувларни бундан буён ҳам давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
14:04
МДҲ давлатлари 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқади
19:07 / 07.11.2024
2025 йилда каналларни бетонлаштиришга 800 миллиард сўм ажратилади
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
18:21 / 07.11.2024