Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига 18 млн сўмдан пул мукофоти берилади
9 май муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.
Ўзбекистон президентининг «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида» фармони имзоланди.
«Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида:
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 000 000 (ўн саккиз миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгилансин», дейилади фармон матнида.
Мазкур фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Маълумот учун, 2017 йилда уруш қатнашчилари ва ногиронларига мукофот пули миқдори 2 млн сўмни ташкил этган, 2018 йилда – 5 млн сўм, 2019 йилда – 7,5 млн сўм, 2020 йилда – 10 млн сўм, 2021 йилда – 12 млн сўм, 2022 йилда эса – 15 млн сўм бўлганди.
Мавзуга оид
20:45 / 01.05.2025
Ўзбекистонда II жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар сони маълум қилинди
20:36 / 19.02.2025
Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда «Хотира ва қадрлаш куни» кенг миқёсда нишонланади
19:49 / 19.02.2025
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан мукофот пули берилади
09:56 / 08.10.2023