Жаҳон | 08:58 / 02.05.2023
8857
1 дақиқада ўқилади

Шольц: Германия қуроллари Россияни ўққа тутиш учун ишлатилмаслиги керак

Украина Россия ҳудудини ўққа тутиш учун Германия томонидан етказиб берилган қуроллардан фойдаланмаслиги керак, деди Германия канцлери Олаф Шольц. 

Фото: Reuters

Reuters хабарига кўра, Бендорфдаги (Рейнланд-Пфальц федерал ери) оммавий мулоқотда сўзга чиқиб, у худди шундай талаблар Украинани қурол-яроғ билан таъминловчи бошқа Ғарб давлатлари томонидан ҳам билдирилганини таъкидлади

Шольцга кўра, Киевга барча зарур ёрдам кўрсатилиши керак, бироқ айни пайтда Россия ва НАТО ўртасида уруш бўлмаслиги учун ҳамма нарсани қилиш керак.

Канцлернинг сўзларига кўра, Украина август ойидан бошлаб Германия томонидан етказиб бериладиган Gepard ўзиюрар артиллерия мажмуалари учун ўқ-дориларни олишни кутиши мумкин. 

Ҳозир ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда, аммо бу бироз вақт талаб этади, деди Шольц.

Мавзуга оид