Ўзбекистон | 08:52 / 03.05.2023
8697
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини биржа орқали cотмоқчи
Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси (ЎзРТХБ) раисининг ўринбосари Наби Саматов ва Украинанинг Astarta-Kiev қишлоқ хўжалиги холдинги тижорат директори Вячеслав Чук ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Мулоқот чоғида ЎзРТХБ фаолияти ҳақида тақдимот ўтказилди. Унда савдо иштирокчилари учун яратилган имкониятлар, имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.Украина томони биржа билан ишлаш истиқболлари, айниқса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо операциялари бўйича янгиликлар билан танишди.
Учрашув якунлари бўйича Украина томони биржа платформасида синов операцияларини ўтказиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024