Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чимёндаги тоғларда адашиб қолган икки киши қутқарилди
Йўлдан адашган фуқаролар Катта Чимён тоғининг денгиз сатҳидан 2800 метр баландликдаги Оқсой ҳудудидан топилган.
Жорий йилнинг 6 май куни соат 12:09 да Тошкент вилояти ФВБга икки нафар фуқаро Чимён тоғларига дам олиш мақсадида чиқиб, адашиб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга ФВВнинг Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган.
Амалга оширилган тезкор ҳаракатлар натижасида йўлдан адашган фуқаролар Катта Чимён тоғининг денгиз сатҳидан 2800 метр баландликдаги Оқсой ҳудудидан топилиб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида соғ-саломат олиб тушилди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.