Бир неча кун аввал Туркия аҳолисига келган SMS-хабарда улар келгуси ойдан иситиш тизими учун тўловлардан озод бўлиши маълум қилинди. Шу йўл билан ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси (Adalet ve Kalkınma Partisi, АKP — АТП) сайлов арафасида сайловчилар мойиллигини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса май ойида иситиш тизимидан фойдаланмасликларини писанда қилишган, деб ёзади журналист Марина Ушакова.

14 май куни Туркиянинг амалдаги раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған аҳолининг қўлловини сақлаб қололгани ёки қололмагани маълум бўлади. Ўтган сайловда у 52,5 фоиз овоз тўплаганди. Сўнгги сўровномалар натижалари манбасига кўра фарқ қилиб турибди.

Туркиядаги энг йирик, бир пайтлар мухолиф саналган, бироқ сўнгги йилларда АТП тарафдорлари назоратига ўтган Hürriyet онлайн нашри маълумотларига кўра, 2 май ҳолатига номзодларнинг бирортаси биринчи турдаёқ ғолиб бўлиш учун етарли 50 фоиз овозни қўлга кирита олмайди. Эрдўғаннинг имконияти бироз юқори баҳоланган — 48,6 фоиз. Асосий мухолиф номзод, Жумҳурият Халқ партияси етакчиси Камол Қиличдорўғлининг имкониятлари 44,1 фоизга, «Ватан» партияси етакчиси Муҳаррам Инжаники — 4,3 фоизга, тўртинчи номзод — ATA ittifakı ўнг миллиятчи блок етакчиси Синан Ўғаннинг имкониятлари эса бор-йўғи 3 фоизга баҳоланмоқда.

Сиёсий тадқиқотлар билан шуғулланувчи мустақил SER-AR компанияси томонидан 3 май куни ўтказилган бошқа сўровномаларга кўра, мухолифат машҳурроқ: Қиличдорўғлида — 52,7 фоиз, Эрдўғанда — 44,3 фоиз, Ўғанда — 1,6 фоиз, Инжада — 1,4 фоиз.

Зилзиладан кейинги сайловлар

Сайлов арафасида ҳукмрон партия ва унинг етакчиси позициясига икки омил қаттиқ зарба берди. Биринчиси — 6 феврал куни мамлакат жанубидаги 11 та вилоятни қамраб олган кучли зилзилалар. Сўнгги маълумотларга кўра, фожиа қурбонлари сони 50 мингдан ошган, жабр кўрганлар 15,7 миллион кишига етган. Уларнинг бир қисми фалокат зонасини тарк этиб, қариндошларининг уйларига жойлашишган.

Мамлакат ҳукумати қутқарув операциясини яхши ташкил этолмаслик ва яхши ўтказа олмаганликда айбланди. Айрим гувоҳларга кўра