Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корхоналарда кўплаб «амалий мономарказ»лар ташкил қилинади — президент топшириғи
Давлат бунга зарур маблағ ажратиш билан бирга, инфратузилма, кредит, солиқ ва бошқа масалалар бўйича енгилликлар беради. Тадбиркор эса камбағал аҳолини даромадли иш билан таъминлайди.
Президент Шавкат Мирзиёев 10 май куни камбағалликни қисқартириш ва бандликни ошириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди.
Йиғилишда камбағалликни қисқартириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш чоралари муҳокама қилинди.
Қайд қилинишича, бунинг учун тадбиркорлар билан малакали ишчи тайёрлаш бўйича шартнома тузилади. Яъни, корхоналарда кўплаб «амалий мономарказ»лар ташкил қилинади. Давлат бунга зарур маблағ ажратиш билан бирга, инфратузилма, кредит, солиқ ва бошқа масалалар бўйича енгилликлар беради. Тадбиркор эса камбағал аҳолини даромадли иш билан таъминлайди.
Мутасаддиларга ушбу тизимни барча туман ва шаҳарларда жорий қилиш бўйича кўрсатма берилди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига Хитойдан экспертлар жалб қилинган. Энди Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманни камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилиши белгиланди.
Бунда камбағаллик юқори бўлган туманларда йўл-транспорт, электр, алоқа ва туризм инфратузилмасини яхшилаш, кичик ва ўрта шаҳарларни ривожлантириш, маҳаллаларни саноатлаштиришга эътибор қаратилади.
Оилавий тадбиркорликка ажратиладиган кредит ва субсидияларни ҳар бир камбағал оилага алоҳида ёндашув асосида тақдим этиш таклифи билдирилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигини халқчил тизимга айлантириш, 100 дан ортиқ ижтимоий хизматларни бевосита маҳалланинг ўзида йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.
Мавзуга оид
19:17 / 26.08.2025
Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
14:58 / 26.08.2025
Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди
11:04 / 15.08.2025
Айрим оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади
17:13 / 13.08.2025