Республикачилар Байденнинг ақлий қобилиятини синовдан ўтказишни талаб қилишди
Улар АҚШ президентининг когнитив ҳолатидан хавотирда.
АҚШ Республикачилар партиясининг 60 дан ортиқ аъзоси президент Жо Байдендан ақлий қобилиятини синовдан ўтказишни талаб қилишди. Бу ҳақда Fox News ёзди.
Агар бу амалга ошмаса, уни сайловолди пойгасидан воз кечишга чақиришди.
Республикачи, Оқ уйнинг собиқ шифокори Ронни Жексон конгрессменлар Америка етакчисининг когнитив ҳолатидан хавотир олаётгани ва мамлакатни яна бир муддат бошқара олишига шубҳа билдиришаётгани ҳақида гапирди.
«Биз жинси, ёши ёки сиёсий партиясидан қатъи назар, барча президентлар соғлом ақлий салоҳиятини ҳужжатлаштириши ва намойиш қилиши керак, деб ҳисоблаймиз», дейилади республикачилар мактубида.
«Байден президентлик даврида икки марта тиббий кўрикдан ўтган бўлса-да (2021 йил 19 ноябрь ва 2023 йил 16 февралда), унинг ақлий қобилияти текширилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Агар ўтган бўлса, унинг натижалари оммадан яширилган», деб давом этишди улар.
Байден февраль ойида тиббий кўрикдан ўтганидан кейин, Оқ уй шифокори Кевин О'Коннор «Байден - 80 ёшли соғлом, бақувват эркак, президентлик вазифаларини, жумладан, бош ижрочи, давлат раҳбари, бош қўмондон каби вазифаларни муваффақиятли бажаришга қодир», деган эди.
Президент Жо Байден ва Демократлар партияси вакиллари ҳозирча бу талабга муносабат билдирмади.
Аввалроқ, 80 ёшли Жо Байден 2024 йилги президент сайловида иштирок этишини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024