“Трастбанк” ХАБ Жидда шаҳрида ўтказилган халқаро форумда мукофотланди
Халқаро форумда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси томонидан “Трастбанк” – кичик ва ўрта бизнес йўналишида энг яхши ҳамкор” деб топилди.

11 май куни Саудия Арабистонида Ислом тараққиёт банки томонидан халқаро форум бўлиб ўтди. Тадбирда ушбу мукофотни Ислом тараққиёт банки раиси Муҳаммад Сулаймон Ал Жассер ҳамда Халқаро ислом Савдо-молия корпорацияси бош ижрочи директори Ҳани Салем Сонбол “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқарув Раиси С.Нормуҳамедовга топширди.
Форум доирасида Ислом корпорациялари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида “Трастбанк” ХАБ ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси ўртасида навбатдаги англашув Меморандуми ҳам имзоланди. Мазкур Меморандум молия муассасасалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтаради. Хусусан, ходимлар малакасини ошириш, банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш, шариат шартлари асосида кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади. “Трастбанк” ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ҳамкорлигида яратилган лойиҳалар доирасида Ўзбекистонда хусусий секторда қўшимча 1 100 дан ортиқ ишчи ўринлари яратилган.
Шунингдек, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқарув Раиси С.Нормухамедов бошчилигидаги делегация аъзолари ва Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси Бош амалиёт департаменти директори Назим Нурдали бошчилигидаги делегация аъзолари ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.
Унда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шу жумладан, Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес бўйича истиқболли лойиҳаларнинг ислом тамойиллари асосида молиялаштирилишига доир ўзаро алоқаларни янги босқичга кўтаришга урғу берилди.
“Трастбанк” матбуот хизматиⓉ
Тавсия этамиз
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди
Фан-техника | 02:08
-
Трампнинг Путинга нисбатан сабри тугашни бошлади — Финландия президенти
Жаҳон | 01:36
-
Франция Жанубий Америка жунглиларида қаттиқ тартибли қамоқхона қуради
Жаҳон | 23:27 / 18.05.2025
-
Исроил армияси Ғазо секторида кенг кўламли қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатларни бошлади
Жаҳон | 23:13 / 18.05.2025
Мавзуга оид

10:00 / 31.07.2024
Трастбанкдан акция: қанча кўп иш ўрни яратсангиз, шунча кўп имтиёзга эга бўласиз!

19:00 / 26.06.2024
“Трастбанк”: Chevrolet Tracker автомобили ва бошқа қимматбаҳо совринлар эгалари аниқланди!

17:07 / 02.11.2023
Chevrolet Tracker автомобилига эга бўлишни истайсизми?

15:52 / 26.07.2023