Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари йўналишида БМТни қўллаб-қувватлаш учун 100 минг доллар ажратади
Ўзбекистон 2023 йилда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси асосий мақсадларини амалда рўёбга чиқаришда БМТни қўллаб-қувватлаш мақсадида – Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси махсус жамғармасига ихтиёрий бадал сифатида 100 минг доллар маблағ ажратади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 75 йиллигини нишонлашга доир фармон имзолади. Фармонда 2023 йилдан бошлаб ҳар йили 1-10 декабрь кунлари Ўзбекистонда “Инсон ҳуқуқлари” ўн кунлигини эълон қилиш ҳамда барча таълим муассасаларида Декларация қабул қилинган кунга бағишланган дарс ўтказишга доир топшириқлар ҳам берилган.
Маълумот учун, 1948 йил 10 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган. БМТга аъзо барча мамлакатларга мажбурий эмас, балки тавсия мазмунига эга бўлган мазкур Декларация Ер сайёрасида яшаётган инсонларнинг барчасига бирдек тегишли бўлган ҳуқуқларини очиқлайди. 30 моддадан иборат Декларация Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро қонуннинг таркибий қисми ҳисобланади.
Ушбу халқаро ҳужжат – Ўзбекистон қўшилган илк халқаро ҳужжатлардан ҳисобланади. Декларациянинг негизида халқаро мажбурий бўлган иккита ҳужжат қабул қилинган: Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пакт ҳамда Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт. Ўзбекистон мазкур ҳужжатларга 1995 йилда қўшилган.