Ўзбекистон ва Сингапур трансмиллий жиноятларга оид тезкор маълумотлар билан алмашишни бошлайди
Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов «Тошкент ҳуқуқ баҳори» (Tashkent law spring) 3-халқаро форумида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Сингапур ички ишлар ва адлия вазири Касивисванатхан Шанмугам билан учрашув ўтказди.
Унда томонлар, бугунги кундаги турли хавф-хатар ва таҳдидлар, халқаро терроризм ва экстремизм, одам савдоси, гиёҳвандлик ва бошқа турдаги трансмиллий жиноятларга қарши курашиш масалалари ҳамда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада чуқурлаштириш ва тажриба алмашиш борасида фикрлашдилар.
Сингапур бугунги кунда қонун устуворлиги ва аҳолининг полиция органларига бўлган ишончини баҳолашга доир бир қатор халқаро рейтингларда доимий равишда энг юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. Шунингдек, Сингапурнинг ахборот технологиялари соҳасида, айниқса, замонавий ахборот хавфсизлиги борасидаги тажрибаси дунё ҳамжамияти томонидан тан олинган.
Шундан келиб чиқиб, томонлар икки давлат вазирликлари ўртасида доимий мулоқот ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, трансмиллий жиноятларга оид тезкор маълумотлар билан алмашиш, мунтазам равишда соҳа мутахассисларининг малака оширишларига шароит яратиш ҳамда кибержиноятларга қарши курашишнинг самарали усуллари бўйича ўқув курслари ва тренингларни ташкил этишга келишиб олишди.
Мавзуга оид
11:34 / 09.12.2024
“Озодликнинг қадрини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди” — афв этилганлар ҳикояси
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
16:17 / 04.10.2024