Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Импорт қилинадиган айрим спорт товарларига бож тўлови камайтирилади
Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Божхона кодексига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳасида импорт қилинадиган спорт кийимлари ва анжомларига бож миқдорини камайтиришга оид масала кўзда тутилган.
Маълум қилинишича, бугунги кунда айрим спорт кийимлари, профессионал спорт анжомлари, жиҳозлари ва ускуналарини четдан олиб келишга эҳтиёж бор.
Қонун лойиҳаси билан Божхона кодексига тегишли вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхат асосида давлат ва нодавлат спорт-таълим ташкилоти томонидан хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган спорт кийимлари ва экипировкалари ҳамда оёқ кийимлари, спорт анжомлари, жиҳозлари ва ускуналари каби импорт қилинадиган товарларга маълум муддатда бож тўловларини камайтириш белгиланяпти.
Йиғилишда депутатлар қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.
Мавзуга оид
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:59 / 26.05.2026
Ўзбекистонга Қозоғистон нефти етказиб берилиши мумкин
20:10 / 25.05.2026
Ўзбекистон Қирғизистон кўмирининг асосий харидори бўлиб қолмоқда
09:44 / 23.05.2026