11:52 / 25.05.2023
6112

Dodge’нинг 53 йиллик “қора шарпа”си аукционда қарийб 1,1 млн долларга сотилди

Фото: CarsCoops

1970 йилда ишлаб чиқарилган Dodge HEMI Challenger автомобили аукционда 1 072 500 долларга сотилди. Маслкар мухлислари орасида “қора шарпа” номини олган Challenger Indy-2023 аукционида энг қиммат баҳоланган автомобиллардан бири бўлди.

Модель ўз вақтида армия ветерани ва полиция офицери Годфри Куоллс томонидан сотиб олинган. У бир нечта кўча пойгаларида муваффақиятли иштирок этган.

Dodge 1970 йилда 23 та нусхада HEMI Challenger автомобилини ишлаб чиқарган. У 4 поғонали механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган ва Special Edition пакетида харидорларга таклиф этилган. Аукционда сотилган нусха ҳам айнан 23 автомобилдан бири ҳисобланади. У 72 590 км масофани босиб ўтган.

Ушбу автомобиль АҚШ тарихининг бир қисми сифатида тан олинган. 2020 йилда Тарихий транспортлар ассоциацияси реестрига киритилган. Шунингдек, мазкур модель шарафига 2023 йилда махсус версияси — Dodge Challenger Black Ghost Last Call 2023 ҳам ишлаб чиқарилди.

Top