Жазирама иссиқлар инсониятга иқлим фалокати билан таҳдид солмоқда
2100 йилга бориб ўртача глобал ҳарорат 29°Cдан ошиши мумкин, деб огоҳлантирмоқда олимлар. Бу инсон яшаши учун оптимал бўлган ҳарорат оралиғи — 13–25°C оралиғидан баланд.
Асримиз сўнгига бориб, инсониятнинг бешдан бир қисми хавфли жазирамага дучор бўлади, дея олимларнинг огоҳлантиришларига асосланиб ёзади Еuronews. Буюк Британиянинг Эксетер университети томонидан ўтказилган ва Nature Sustainability журналида чоп этилган янги тадқиқот натижаларига кўра, саноатлашиш давридан олдингига нисбатан ҳаво ҳароратининг 2,7°C даражага кўтарилиши кутилмоқда. Экспертларнинг фикрича, бу «иқлимий фалокат»нинг олдини олиш учун зарур бўлган глобал исишнинг юқори чегарасини яна 1,5°Cга кўтаради, дейилади БМТнинг ҳукуматлараро иқлим ўзгаришини ўрганиш гуруҳи экспертлари хулосасида.
Ҳароратнинг бундай исиши 2100 йилга бориб икки миллиард инсонни ёки Ер шарининг прогноз қилинаётган аҳолисининг 20 фоизини ҳаёт учун хавфли жазирама ёки экстремал об-ҳаво шароитларига дучор қилади.
Ўртача глобал ҳарорат 29°Cдан ошади, бу эса инсониятни ўзи яшашга кўникиб қолган «иқлимий макон»дан чиқишга мажбур қилади. Инсоният учун оптимал ҳарорат 13 даражадан 25 даражагача бўлган оралиқ ҳисобланади.
Олимларнинг қайд этишича, Ҳиндистон каби айрим давлатлар аллақачон атропоген (инсоният қўли билан яратилган) иқлим исиши оқибатларидан жабр чеклмоқда. Ҳаттоки қуёш уриши сабабли ўлимлар сони ҳам кўпаймоқда. Бу эффект тобора кенгайиши билан янада кўпроқ инсонлар ўз яшаб турган жойларини ташлаб, салқинроқ давлатларга кўчиб ўтишга мажбур бўлишади.
Экспертларга кўра, Ҳиндистон ортидан яқин келажакда Нигерия, Индонезия, Филиппин ва Покистонда муаммолар кузатила бошлайди.
Мавзуга оид
18:18 / 12.11.2024
Жаҳонда 10 йил давомидаги табиий офатлардан кўрилган зарар 2 триллион доллардан ошди
10:23 / 12.11.2024
13 ноябр куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади
15:45 / 11.11.2024
Ҳафта ўрталарида Ўзбекистонда кечаси ҳаво ҳарорати нолдан пастга тушади
12:21 / 11.11.2024