Жаҳон | 10:45 / 27.05.2023
9823
2 дақиқада ўқилади

Украина ва Россия бир-бирини Запорижжя АЭС бўйича провокация тайёрлашда айблади

Жума куни кечқурун Украина разведкаси Россия қўшинлари Запорижжя атом электр станцияси ҳудудига зарба бериш ниятида эканлигини маълум қилди. 

Фото: Picture Alliance

Украина «ГУР» маълумотларига кўра, россияликлар ўт очишни тўхтатишни талаби этаётган халқаро ҳамжамиятни терговга чорлаш учун электр станциясида «аварияни сохталаштириши» ва «радиактив моддаларнинг фавқулодда сизиб чиқиши ҳақида эълон қилишни» режалаштирмоқда.

Орадан бир ярим соат ўтгач, Запорижжя вилоятининг оккупацион «маъмурияти» вакили Владимир Рогов Украина «ГУР» баёнотига изоҳ берди. 

У Украинани провокация тайёрлашда айблаб: «Агар ҳозир Киев бу мавзуга эътибор қаратаётган бўлса, бу ҳақиқатан ҳам нимадир тайёрлаб қўйилганлигини англатади», деди. 

Аввалроқ Запорижжя АЭСда ташқи электр таъминоти бутунлай узилганди, станция дизель генераторларидан фавқулодда захира қувватига ўтказилган.

Запорижжя вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Роговнинг сўзларига кўра, Украинанинг «Энергоатом» компанияси ўзи бошқараётган «Днепровская» электр тармоғини узиб қўйган. 

Ўчириш сабаби номаълум. «Энергоатом» давлат концерни Запорижжя АЭСда ташқи электр таъминоти ўчирилганлигини тасдиқлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид