Ўзбекистон | 18:05 / 12.06.2023
13607
3 дақиқада ўқилади

Bestune Hongqi - навбатда турмасдан автомобил олиш учун автосалонни тўғри танланг!

Bestune автосалонида Хитойнинг Bestune Hongqi, Dongfeng ва Jetour брендларининг ҳамёнбоп автомобилларидан тортиб премиум тоифадаги турларигача топасиз. Очилганига 4 йил тўлган автосалон 10 000 дан ортиқ харидорларга автомобил етказиб берди.

Айни пайтда автосалонда Хитойнинг етакчи Bestune Hongqi, Dongfeng ва Jetour брендларининг 30 дан ортиқ моделини харид қилиш мумкин.

Bestune автосалони ўтган 4 йил мобайнида харидорларга 10 000 дан ортиқ автомобилларни етказиб берди.

Фоизсиз муддатли тўлов билан автомобилли бўлиш имконияти

Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида автосалонда банк хизматлари жорий қилинган – пул тўлаш, муддатли тўлов учун барча ҳужжатлар шу ернинг ўзида амалга оширилади.

Муддатли тўлов хизмати орқали харидорлар исталган автомобилнинг:

-        40 фоизини тўлаганда 12 ойга;

-        60 фоизини тўлаганда 18 ойга;

-        70 фоизини тўлаганда 24 ойга фоизсиз муддатли тўлов асосида харид қилиш имконияти яратилган.

Бунда автомобил тўғридан тўғри фуқаронинг номига расмийлаштирилади.

Автосалон каталогида кўрсатилган автомобилларнинг барчаси жорий ҳолатда мавжуд. Танланган автомобилни тест-драйвда синаб кўриб, пул тўлагач бир соат ичида автомобилни олиб кетиш мумкин.

3 йилдан 5 йилгача кафолат берилади

Талабгорлар кўпайганини эътиборга олган ҳолда эндиликда гибрид автомобиллар сотуви ҳам йўлга қўйилди. Барча турдаги автомобиллар учун сервис хизмати ва эҳтиёт қисмлар мавжуд. Сотиб олинган автомобил турига қараб 3 йилдан 5 йилгача кафолат муддати тақдим этилади. Бу даврда автомобиллар бепул техник кўрикдан ўтказилади. Яъни, автомобилнинг двигателида, узатмалар қутисида ёки электрон тизимда техник муаммолар аниқланса бепул хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

Мижозларда эҳтиёт қисмларга эҳтиёж пайдо бўлган вазиятларда кутиб қолишнинг олдини олиш мақсадида автосалоннинг бир қавати эҳтиёт қисмлар учун омборхонага айлантирилган.

Сиз излаган автомобил: қулайлик, комфорт, ҳашамат ва такрорланмас дизайн – барчаси жамланган.

Автосалон филиаллари ҳозирда: Андижон, Наманган, Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Жиззах вилоятларида фаолият юритмоқда. Тошкент шаҳрининг ўзида 5 та филиал харидорларга хизмат кўрсатади.

2023 йил якунига қадар барча вилоятларда расмий сервис марказлари ва шоурумлар очилиши режалаштирилган.

Маълумот учун: +998 91 033 03 03, +998 78 113 13 78

Instagram'да янгиликлардан бохабар бўлинг.

Facebook'да дўстларингиз билан бўлишинг.

Telegram каналимизга аъзо бўлинг.

Реклама