Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эндиликда барча шахсий томорқа эгалари иш стажи ҳисоблаш учун ихтиёрий солиқ тўлаши мумкин
Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритилди.
Фото: Kun.uz
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, шахсий томорқасида банд бўлган ёки мазкур майдонда, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган томорқа ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.
Илгари ер 0,04 гектар, қорамол ёки 50 бош парранда бўлса ижтимоий солиқ тўлашга рухсат берилган.
Шу сабабли “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонундан ер участкаси ва ҳайвонлар сонига қўйилган талаблар чиқариб ташланди.
Мавзуга оид
14:54 / 25.10.2025
“Гул деб ўйлабман” – Ургутда томорқасида 229 туп каннабис етиштирган аёл озодликдан маҳрум қилинди
17:23 / 25.08.2025
Kun.uz кўрсатуви қаҳрамони “Жасорат” медали билан тақдирланди
12:05 / 05.04.2025
Томорқа участкаларидан фойдаланиш бўйича чоралар тасдиқланди
17:02 / 02.04.2025