Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Петербург форумида: Россияда ЯИМ ўсиши йил охиригача 1,5-2 фоизни ташкил қилади
Россия Федерацияси ялпи ички маҳсулотининг ўсиши йил охирига қадар 2 фоизга етиши мумкин, деди Россия президенти Путин Петербург халқаро иқтисодий форумида.
Йил охирида Россия ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) ўсиши 2 фоизга етиши мумкин. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Петербург халқаро иқтисодий форуми ялпи мажлисида айтиб ўтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, апрел ойида ялпи ички маҳсулот йиллик ҳисобда 3,3 фоизга ўсган бўлса, йил охирига келиб унга “фоиздан кўпроқ қўшилади”.
“Мутахассисларимизнинг ўсиш кўпроқ бўлиши, 1,5 фоизгача, балки 2 фоиз ҳам бўлади, деган фикрига қўшиламан”, деди у. “Таъкидлашни истардимки, бугунги кунда давлатимиз молияси барқарорлашган”, — деди Путин.
Давлат раҳбари хорижий брендлар эгаларининг Россиядан чиқиб кетишига алоҳида тўхталиб ўтди. Уларнинг ўрнига "бизнинг корхоналаримизда тўлиқ ишлаб чиқарилган маҳсулотлар узоқ вақтдан бери сотиляпти", деб ишонтирди Владимир Путин. Унинг сўзларига кўра, “фақат логотип ўзгаради, лекин бу бизнесдан тушган фойда мамлакатимизда қолади”.
Аввалроқ, 15 июн куни Британиянинг The Financial Times газетаси Путин ўтган ҳафта Россия давлатига ғарбнинг исталган активларини “катта чегирма” билан сотиб олиш – уларни кейинчалик қайта сотиш учун устувор ҳуқуқ берувчи махфий фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эди.